Жаҳон | 15:50 / 16.11.2022
23413
5 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб ракета зарбалари, Херсонда истило излари. Уруш суратлари

15 ноябр куни Россия армияси Украинанинг йирик шаҳарларидаги муҳим инфратузилма объектларини ўққа тутди, бунинг натижасида «Укрэнерго» бутун мамлакат бўйлаб электрни уза бошлади, маълум қилинишича, шу кунги зарбалар «энергетика тарихидаги энг йирик ҳужум бўлган». Украина қуролли кучларига кўра, украин шаҳарларига жами юзга яқин ракета учирилган. Шу куни Полшанинг Украина билан чегара ҳудудига ракета келиб тушди, дастлаб бу россияликлар ракетаси экани айтилди. РФ мудофаа вазирлиги бу ҳудудга зарба бермаганини маълум қилди ва бу ҳақдаги хабарларни провокация деб атади. АҚШ президенти Жо Байден ракета Россия ҳудудидан учиб келгани эҳтимоли камлигини айтди. Кейинроқ Америка маъмурияти мулозимлари Associated Press мухбирига Полша ҳудудига қулаган ракета россияликларнинг яқинлашиб келаётган ракетасини уриб тушириш учун украинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан учирилгани тахмин қилинаётганини айтди. Украинлар Брянск областидаги Шебекино шаҳрини ўққа тутиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Қуйида 15 ноябр, урушнинг 265-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Куннинг асосий воқеаси. Украина бўйлаб ракета зарбалари 

Россияликлар зарбалари вақтида ерости ўтиш йўлига яширинаётган киевликлар
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбаси оқибатида Киевдаги турар жой биноларидан бирида чиққан ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчи
Oleksandr Gusev / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ракетаси келиб тушган уй олдидаги ўт ўчирувчилар, Киев
Oleksandr Gusev / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар Киевнинг Печер районидаги турар жой биноларига зарба келиб тушиши оқибатида чиққан ёнғинни ўчирмоқда. «Ракета келиб тушган уйлардан бирида қутқарувчилар бир кишининг жасадини аниқлашди. Қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда», — деди 15 ноябр кун Киев мэри Виталий Кличко.
Украина ДФВХ  / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Киевда электр ўчирилиши. Кўп қаватли уйлар аҳолиси квартираларини шам ва чироқлар билан ёритмоқда. Президент офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко россияликларнинг 90 ракетасидан 70 таси уриб туширилгани, аммо инфратузилма объектларига келиб тушган зарбалар оқибатида 7 миллиондан ортиқ украиналик токсиз қолганини айтди.
Andrew Kravchenko / AP / Scanpix / LETA
Лвив шаҳри аҳолиси бомбапанагоҳдаги смартфон чироқлари билан ёритилган столда карта ўйнамоқда
Mykola Tys / EPA / Scanpix / LETA
Электр таъминотидан узилган тунги Лвивнинг кўриниши.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Херсонда Россия истилоси вақтида ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидириш

Украиналик ҳарбийлар Херсон областининг Александровка посёлкасида россияликлар истилоси чоғида ҳалок бўлган киши жасадини юклашмоқда. Ҳарбийларнинг жасадлари алоҳида белги қўйилган қопларга солинади. Етти ойдан ошиқ давом этган истилодан кейин, 10 ноябр куни ушбу посёлка Украина назоратига қайтди. Халқ депутати Олексий Гончаренко Александровка истилодан кейин вайрон бўлгани, кўчаларда ёниб кетган техника ва машиналар қолгани, посёлкани аҳоли тарк этганини хабар қилган.
Federico Quintana / SIPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Александровкада жасадларни олиб кетишмоқда
Federico Quintana / SIPA / Scanpix / LETA
Александровкада қопга солинган жасад ва ўққа тутилган автомобил
Federico Quintana / SIPA / Scanpix / LETA
Александровкада асфальтда қолган жасад контури
Federico Quintana / SIPA / Scanpix / LETA

Харкив ва Чорнобайивкада Россия истилоси излари 

Харкив областининг Волчанск шаҳрида қамоқхона сифатида фойдаланилган бинода россиялик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган маҳаллий аҳоли вакиллари қолдирган ёзувлар. ОАВ хабарига кўра, маҳаллий агрегат заводи ҳудудида қамоқхона ташкил этилган. Украин кучлари Волчанскни сентябр ойи ўрталаридаги қарши ҳужум давомида озод этишган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Россия кучлари Херсондан чекингач, тергов изолятори ҳудудида россиялик ҳарбий хизматчилар томонидан ўғирланган кир ювиш машиналари, унитазлар ва музлаткичлар топилди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Чорнобайивка қишлоғида зарбага учраган россияликлар танкини кўздан кечирмоқда. Ноябр ойи ўрталарида Украина қуролли кучлари узоқ давом этган жанглардан кейин ушбу ҳудудни ўз назоратига қайтарди.
 Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид