Ўзбекистон | 14:47 / 19.11.2022
8833
1 дақиқада ўқилади

Airbus Ўзбекистонга кадрлар тайёрлаш йўналишида ёрдам бериши мумкин

Ўзбекистон-Франция бизнес-форумида Airbus компанияси вице-президенти Вутер Ван Верш ҳам иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унинг сўзларига кўра, Airbus'нинг элита самолётлари Ўзбекистон осмонида учмоқда. 

"Ҳамкорлигимиз 1996 йилда бошланган. Бугун лойиҳаларимиз муваффақиятли амалга ошириляпти. Бизнесимизни янада кенгайтириш ниятидамиз. 

Апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб, янги лойиҳаларни гаплашиб келдим. Биз учун нафақат самолётларни сотиш, балки кадрлар тайёрлашга ёрдамлашиш ҳам муҳим. Транспорт институтида ҳам бўлиб, алмашинув дастурлари ҳақида суҳбатлашдим", деди у. 

Вутер Ван Вершга кўра, у Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифини катта қизиқиш билан кутяпти. Бу икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши айтилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид