Самарқандда йўловчи автобуси билан тўқнашган Cobalt ағдарилиб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, бугун, 2022 йил 20 ноябр куни соат 12:45 ларда, Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда кўчасида учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Шоҳи Зинда кўчасида Malibu, Cobalt русумли машиналар ва йўловчи автобус ўзаро тўқнашган. Оқибатда, Cobalt машинаси ағдарилиб кетган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:41
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:58 / 25.04.2025