Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада «Турон» туркий батальони тузилди
Батальон асосчиси, қирғизистон фуқароси Алмаз Қудабек уулу Россия томони «Украинанинг туркийзабон аҳолисига нисбатан ҳақиқий геноцид» қилаётганини айтди. У ўз юртида хавфсизлик қўмитаси томонидан қидирувга берилган.
Қирғизистон фуқароси Алмаз Қудабек уулу Украинада биринчи туркийзабон батальони тузилганини эълон қилди.
У Россия президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга видеомурожаат йўллаб, Украинада «махсус операция» ниқоби остида «мамлакатнинг туркийзабон аҳолисига нисбатан ҳақиқий геноцид» қилинаётганини айтди.
Батальон командири Қодировдан «Украинадаги жиноятларини яшириш учун муқаддас диндан фойдаланмасликни» талаб қилган.
«Махсус операция ниқоби остида Путин туркийзабон халқларга геноцид уюштирди. Ислом ниқоби остида Рамзон Қодиров жиҳод эълон қилди. Ислом дини биз учун муқаддас, у билан ўйнашманг. Биз бу шайтоний тузумни йўқ қиламиз… Сизларни ичингиздан ҳам, ташқаридан ҳам даҳшатга соламиз», дейди Қудабек уулу мурожаатда.
Қайд этилишича, Алмаз Қудабек уулу 24 февралдан бери Украина томонида жанговар ҳаракатларда қатнашиб келади. Урушдан олдин у Россияда мардикорлик, хусусан, сартарошлик билан шуғулланган.
Қирғизистоннинг Украинадаги элчихонаси у билан алоқа ўрнатган ва ватанига қайтишни таклиф қилган, аммо рад жавобини олган.
Stanradar хабарига кўра, 2022 йил баҳорида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Алмаз Қудабек уулуга нисбатан «Қирғизистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлатлардаги қуролли можаролар ёки ҳарбий амалиётларда иштирок этиши» моддаси бўйича жиноий иш очган ва қидирувга берган.
«Турон» 21 ноябр куни ташкил этилган бўлиб, ўта ўнг «Бўз бўрилар» («Бўз қурт») ҳаракатининг тимсолларини намойиш этмоқда. Унинг 350 га яқин аъзоси борлиги, улар орасида қозоқ, қирғиз, уйғур, озарбойжонлар борлиги, батальон Туркия томонидан молиялаштирилаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025