Жаҳон | 16:29 / 23.11.2022
27881
5 дақиқада ўқилади

Херсон ўққа тутилмоқда, Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда. Уруш суратлари

Россия қўшини Херсонни ўққа тутишда давом этмоқда: 22 ноябр куни газ қувурига зарба келиб тушиши оқибатида, икки киши қурбон бўлган. Украина бош прокуратураси россиялик ҳарбийлар отиб ташлангани айтилган видеодан кейин жиноий иш қўзғатди. Украина томони ҳисоблашича, асирга тушган россияликлар уруш урф-одатларини бузган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Украина хавфсизлик хизмати россиялик тадбиркорга тегишли бўлган VS Energy компаниясида тинтув ўтказиш учун келди, шунингдек Киев-Печерск лаври ва яна иккита украин монастири текширилган — бу бинолардан «Рус дунёси уяси сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик» ва диверсантларни қидириш учун. «Вагнер» томонидан ёлланган маҳбус Константин Киселев Мардлик орденини олди. Унинг рафиқаси айтишича, уни «шахсан Пригожин» тақдирлаган.

Қуйида 22 ноябр, урушнинг 272-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган асосий суратлар.

Донбассда қўлга киритилган танкдаги украин аскарлари

Донецк областидаги фронт чизиғида Украина қуролли кучлари жангчилари россияликларнинг Т-80 танкида ҳаракатланмоқда, бу ҳудудда шиддатли жанглар давом этмоқда. Фото: LIBKOS / AP / Scanpix / LETA
LIbkos / AP / Scanpix / LETA

Херсонда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар жасадлари ёқилгани айтилаётган чиқиндихона

Британиядаги The Guardian газетасида россиялик ҳарбийлар Херсондаги чиқиндихонадан ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган қуролдошларини ёқиш учун фойдаланган бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чиқди. Бу маълумотни маҳаллий аҳоли вакилларидан ўнлаб кишилар тасдиқлаган, аммо The Guardian бунга далил келтира олмаслигини қайд этган. Украина ҳукумати нашрга бу борада изоҳ бермаган.

Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images

Донецк областидаги Покровск шаҳарчасидан эвакуация

22 ноябр куни Донецкдан 55 километр шимоли-шарқдаги Покровск шаҳридан Лвивга илк эвакуация поезди йўл олди. Украина армияси назоратида қолаётган Покровск тез-тез россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилмоқда. Хусусан, 3 ноябр куни навбатдаги зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлиб, 40 та турар жой биноси шикастланган. Ноябр ойи боши ҳолатига кўра Покровскда 50 мингдан ортиқ киши яшаётганди. Шаҳарда ичимлик суви график бўйича тарқатилади, одамлар гуманитар ёрдам ҳисобига жон сақлашади. 

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Озод этилган Херсондаги кундалик турмуш тарзи

Херсонда муниципал ишчи билбордга россияпараст постер устидан «Родные, вы свободны!» ёзувли плакат ёпиштирмоқда.
Murad Sezer / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонда гуманитар ёрдам тарқатилишини кутаётган аҳоли. Шаҳарда электр ва сув таъминотида муаммолар сақланиб қолмоқда, одамлар давлат ва хайрия ташкилотлари етказиб берадиган егуликлар, ичимлик суви ва бошқа зарур буюмларга ўта қарам бўлиб қолган.
Murad Sezer / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонда мобил телефонларини қувватлаётган кишилар
Ivan Antypenko / EPA / Scanpix / LETA
Херсонда 22 ноябр кунги портлаш вақтида олинган сурат — «Суспільне» нашрига кўра, куннинг иккинчи ярмида шаҳарга ўндан ортиқ зарба келиб тушган. Россияликларнинг снарядларидан бири газ қувурига келиб урилган, бир киши вафот этган.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбаси вақтида яраланган киши олиб келган тез ёрдам машинасида қолган қон излари
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Отишмалар вақтида ўз яқини жароҳат олганини эшитиб, йиғлаётган аёл
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Шифокорлар ярадорлар ҳаётини сақлаб қолишга уринаётган операция хонаси олдида кутаётган аёллар
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид