Ўзбекистон | 21:51 / 24.11.2022
48072
1 дақиқада ўқилади

Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлигидан кетди

Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1990 йилда Тошкент политехника институтини, 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти Бағдод туманида буғдойни қайта ишлаш заводида бошлаган.

2003 йилда Ўзбекистон президенти аппаратида инспектор сифатида иш бошлаган ва 2016 йилга қадар шу ерда ишлаган.

2016 йил 15 декабрида Ойбек Аширматов ўрнига Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.

  • Ноябр ойи ўрталарида адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди.

Мавзуга оид