Ўзбекистон | 11:13 / 26.11.2022
3455
1 дақиқада ўқилади

1 декабрдан тижорат ташкилоти фаолиятига оид қатор талаблар бекор қилинади 

2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қатор талаблар бекор қилинади.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш бекор бўлади:

масъулияти чекланган жамиятлар;

активлари баланс қиймати БҲМ 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;

МЧЖ таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

МЧЖ вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;

МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фонди камида 15 фоизи этиб белгилаш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид