Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов навбатдаги жангда ҳам рақибини нокаутга учратди
Баҳодир Жалолов америкалик боксчини 4-раундда нокаутга учратиб, проф боксдаги 12-ғалабасини қўлга киритди.
Баҳодир Жалолов (12-0, 12 КО) профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Калифорниянинг Карсон шаҳрида ташкиллаштирилган жангда унга америкалик Кёртис Ҳарпер (14-9, 9 КО) рақиб бўлди.
10 раунд давом этиши белгиланган жангнинг учинчи раундида Жалолов фаоллашди ва раунд сўнгида рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Тўртинчи раундда ҳам Олимпия чемпиони ҳужумкорликни давом эттирди. Рефери яна бир нокдаун ҳолатидан кейин техник нокаут қайд этиб, жангни тўхтатди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчи профи боксдаги ғалабали сериясини 12 жангга етказди. У барча жангларида муддатидан олдин ғалаба қозонган.
Жалолов сўнгги жангини июн ойида ўтказиб, унда бельгиялик Жек Муловайни муддатидан аввал мағлуб этганди.
Мавзуга оид
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди
17:11 / 29.11.2024
Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
03:07 / 11.08.2024