Ўзбекистон | 10:45 / 28.11.2022
5733
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон цементни асосан қайси давлатлардан сотиб олаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонга 10 ойда 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган.
2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 80,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, цемент импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 401,7 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 10 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар орасида Тожикистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 841,8 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 575,3 минг тонна;
- Қозоғистон – 508,5 минг тонна;
- Эрон – 15,2 минг тонна;
- Туркманистон – 11,6 минг тонна;
- Хитой – 1,4 минг тонна;
- Россия – 1,1 минг тонна.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024