Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея дунёдаги энг кучли ядровий кучларини яратмоқчи
Ким Чен Ин Шимолий Кореяни дунёдаги энг қудратли ядровий давлатга айланиши кераклигини айтди.
Шимолий Корея раҳбари ҳарбийлар ва олимларга мурожаат қилиб, мамлакатнинг ядровий қудратини ошириш кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, у 18 ноябр куни «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетасини учиришда иштирок этган техник ходимларни мукофотлаш бўйича кўрсатма берди.
Ким Чен Ин «Хвасон-17» синовларига катта умид боғламоқда. Ракета АҚШ ҳудудига етиб бориш ва «Америка ядровий таҳдиди»ни қайтаришга қодир – Ким буни Шимолий Корея армияси учун асосий вазифа деб ҳисоблайди.
У «Хвасон-17»ни дунёдаги энг қудратли стратегик қурол деб атади.
Ким Чен Ин баллистик ракета синовида рафиқаси ва исми ошкор қилинмаган 12 ёшли қизи билан шахсан иштирок этди. Бу давлат раҳбари қизининг биринчи марта омма олдига чиқиши эди.
21 ноябр куни Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг ядровий синовларини муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни талаб қилди. Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари, Ким Чен Ин синглиси Ким Ё Чон БМТ Хавфсизлик кенгашини провокацияда ва «икки томонлама стандартлар сиёсатида» айблади.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди
19:20 / 10.05.2025