Ўзбекистонда декабрдан ҳаво кескин совиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража совуқ бўлади. Шимолда ҳарорат -10 даражагача тушади.
Ўзбекистон ҳудудига 1–5 декабр кунлари совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 3–5 декабр кунларида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4–7 даража совуққача, кундуз кунлари 0–3 даража илиққача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10–13 даража совуққача, кундуз кунлари 4–7 даража совуққача пасаяди.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4–7 даража совуққача, кундуз кунлари 0–3 даража илиққача пасаяди.
Мавзуга оид

17:09 / 06.04.2025
«Ўзгидромет» янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

11:10 / 04.04.2025
Ҳафта охирида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

22:24 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

13:21 / 01.04.2025