Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Наманган халқаро аэропортида кўринишнинг ёмонлиги (200 м) — қалин туман туфайли рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, иккита рейс муқобил аэродромларга юборилган.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Красноярск — Наманган йўналиши бўйича HY9824 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:23 да Тошкент аэропортига қўнган. Об-ҳаво яхшиланиши, яқин вақтда билан Тошкентдан Наманганга, у ердан эса Уфага учиш кутилмоқда.
Red Wings авиакомпаниясининг Екатеринбургдан Наманганга учаётган WZ1127 рейси соат 09:47 да Фарғонага қўнган.
HY9858/073 Уфа — Наманган — Бухоро (тахминий келиш вақти — 14:30), HY74/47 Бухоро — Наманган — Самарқанд (келиш — 19:05), HY48 Самарқанд — Наманган (келиш вақти — 23:00) рейслари ҳам об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024