Ўзбекистон | 11:40 / 05.12.2022
39701
2 дақиқада ўқилади

Талабалар учун қишки таътил 26 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда талабалар учун 15 кунлик қишки таътил берилади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда ОТМ талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.

Мазкур белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга.

ОТМларнинг талабалар турар жойлари 2023 йил 5 январдан фаолиятини бошлайди. Зарурият туфайли вақтлироқ келадиган талабалар шунга қараб режа тузишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил олдидан «Ўзбекистон темирйўллари» ҳамда Uzbekistan Airways талабалар учун чегирмалар эълон қилишган эди.

Унга кўра, шу йил 22 декабрдан кейинги йил 10 январга қадар маҳаллий қатновлар учун поездларга ҳам самолётга ҳам 50 фоизли чегирма асосида чипталарни харид қилиш мумкин.

Бунинг учун талаба паспорти билан темир йўл кассаларига бориши ёки электрон тарзда чипта харид қилиш учун chipta.railway.uz сайтидан фойдаланиши мумкин.

Самолётга чиптани олиш учун эса Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига бориши, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиши керак бўлади.

Мавзуга оид