Ўзбекистон | 07:53 / 06.12.2022
1965
1 дақиқада ўқилади

5 йилда яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлар қанчага кўпайгани айтилди 

Сўнгги 5 йилликда яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлар қанчага кўпайгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Le Figaro

2022 йил 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар сони 35 830 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида фаолият кўрсатган тадбиркорлар сони (1 ноябрь ҳолатига) жорий, 2022 йилда энг юқори кўрсаткични қайд этяпти – 35 830 та.

Ушбу кўрсаткич қолган йиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • 2018 йил – 19 336 та;
  • 2019 йил – 24 939 та;
  • 2020 йил – 29 057 та;
  • 2021 йил – 33 865 та.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид