Ўзбекистон | 07:55 / 07.12.2022
1204
2 дақиқада ўқилади

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш миллий тизими жорий этилади

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Касбий малака ва билимларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

  • банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва улар малакасини оширишни ташкил этиш;
  • касбга ўқитишга доир давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш;
  • малакани баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш қидираётган шахслар ва ишсиз шахслар касбий малакасини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш;
  • малакани баҳолаш марказлари томонидан малака паспорти берилишини таъминлаш;
  • тасдиқланган малакага эга бўлган шахслар миллий реестрини яратиш ва унинг амал қилишини таъминлаш;
  • Билдирилишича, лойиҳа қабул қилиниши натижасида вазирлик ва идоралар ҳузурида ташкил этилган касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари иш фаолияти самарали ташкил этилади.

Малакани баҳолаш марказлари томонидан малакани баҳолаш шаффофлик, холислик, мустақиллик, манфаатлар тўқнашувини истисно этиш, шахсга тааллуқли маълумотлар махфийлиги ва очиқлик тамойиллари асосида касб стандартлари талаблари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган амалдаги тариф-малака маълумотномалари талабларига мувофиқ тегишли соҳа бўйича ихтисослашган экспертлардан иборат бўлган эксперт малака комиссияси томонидан малака имтиҳонлари ўтказилиши йўлга қўйилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид