Time Зеленский ва «Украина руҳи»ни «йил одами» деб топди
Зеленский вазиятга мослаша олди ва босим остида ўзини йўқотмасликни ўрганди, деб ёзди нашр.
Британиянинг Time журнали талқинига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский ва «Украина руҳи» «йил одами» бўлди.
Нашрнинг таъкидлашича, Зеленский босқиннинг дастлабки мураккаб ҳафталарида Киевни тарк этмади. Жанглар давомида рус босқинчилари ўз мақсадига эриша олмади.
Журналистлар энг оғир даврда Украинада қолган Зеленскийни Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғаний билан таққослашади. «Толибон» кучлари яқинлашгач, Ғаний пойтахтдан қочиб кетган эди.
Зеленский вазиятга мослаша олди ва босим остида ўзини йўқотмасликни ўрганди. Президент ортидан минглаб украиналиклар қуролни қўлга олиб, ўз уйи ҳимоясига отланди, деб ёзди нашр.
2022 йил май ойида Владимир Зеленский Time журнали ўқувчилари томонидан йилнинг «энг нуфузли одами» деб топилган ва Илон Маск билан Борис Жонсонни ортда қолдирган эди.
Аввалроқ, Financial Times нашри ҳам Владимир Зеленскийни «Йил одами» деб эълон қилган эди.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

20:17 / 27.05.2025