Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш қоидалари ўзгаради
Ўзбекистон тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади.
Тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, низом тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Автоматлаштирилган банк тизими фойдаланувчилар электрон рақамли имзолари махсус қурилмаларга (ёки мобиль қурилмаларга) ёзилган бўлиши ёки электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари “булутли технологияларида” (ишончли сақлаш тизимида) сақланган бўлиши ҳамда ҳар қандай усул билан рухсатсиз нусха олишдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Электрон рақамли имзо калити сертификати амал қилиш муддати электрон рақамли имзо рўйхатга олинган пайтдан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги керак. Бунда электрон рақамли имзо калити сертификати амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Фойдаланувчилар электрон рақамли имзо очиқ калитлари автоматлаштирилган банк тизимида рўйхатга олиниши ва ҳисоби юритилиши керак.
Мавзуга оид
13:53 / 19.04.2025
Ўзбекистон Ахборот кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда
18:01 / 11.04.2025
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
09:57 / 15.06.2024