Жаҳон | 15:25 / 12.12.2022
18138
6 дақиқада ўқилади

Фронтдаги шифокорлар ва Мариуполдаги ҳаёт. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 291-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Одессада 10 декабр куни россияликлар дронлари ҳужумларидан кейин шикастланган энергетика объектлари ва сув таъминотини тиклаш ишлари олиб борилди. 11 декабр кунининг иккинчи ярмида област ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Марченко электрсиз қолган истеъмолчилар миқдори бир ярим миллион кишидан 300 минггача туширилгани ҳақида хабар қилган.
  • Курск областида аҳоли «хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш» учун январ ойи охиригача мушаклар сотилиши ва учирилиши тақиқланди.
  • Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путин ҳамда Володимир Зеленскийга қўнғироқ қилди. У икки сиёсатчи билан ҳам «ғалла йўлаги»дан бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарлар ташишда ҳам фойдаланиш масаласини муҳокама қилган.
  • Москвадаги автобуслардан фуқаролик эвазига РФ армиясида хизмат қилишга чорланган ўзбек, тожик ва қирғиз тилларидаги эълонлар олиб ташланди.
  • Россия нашрлари ва телеграм-каналларида РФ қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов фронтдаги муваффақиятсизликлар учун ишдан олиниши тўғрисида маълумот тарқалди. РФ мудофаа вазирлиги эса Герасимов ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда давом этаётгани, «унинг истеъфоси учун сабаб йўқлиги»ни маълум қилди.

Қуйида 11 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбассдаги ҳарбий ҳоспиталдаги украин шифокорлари

РФ мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия қўшини Донбассда юриш қилишда давом этмоқда. Хусусан, Россия Лиман йўналишида Украина қуролли кучлари 65 кишини, Донецк йўналишида эса — 40 нафаргача ҳарбийсини йўқотганини маълум қилган. Шу билан бирга, Украина қуролли кучлари Бош штаби украин ҳарбийлари Россия ҳужумларини муваффақият билан қайтараётгани ҳақида маълумот берган. Фронт чизиғида украин ҳарбийларига Украинада 2014 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Биринчи кўнгилли мобил ҳоспитал ходимлари ёрдам кўрсатмоқда.

Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

11 декабр куни Донецк шаҳри маркази ўққа тутилди. Зарбалардан бири натижасида Киев районидаги «Маяк» бозорида ва Ворошилов районидаги Университет кўчаси атрофидаги газ қувурида ёнғин чиққан. Шунингдек болалар шифохонаси биноси шикастланган. Жабрланувчилар ҳақида хабар берилмаган. «ДХР» ҳукумати ҳужумда Украина қуролли кучларини айбламоқда, Украина томони ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган. Денис Пушилин Донецк ўққа тутилиши муносабати билан рақиб артиллериясига қарши кураш кучайтирилгани ҳақида маълум қилган.

Донецкда яшовчи 69 ёшли Елена ўз квартираси балкони олдида
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Донецкда яшовчи 69 ёшли Елена ўз квартираси балкони олдида Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Шаҳар марказидаги «Маугли» хиёбонида болалар дўконининг дераза синиқлари
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар марказидаги «Маугли» хиёбонида болалар дўконининг дераза синиқлари Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Артём кўчасидаги рақамли планетариянинг вайрон бўлган биноси. Бу Донецкнинг диққатга сазовор жойларидан эди.
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Артём кўчасидаги рақамли планетариянинг вайрон бўлган биноси. Бу Донецкнинг диққатга сазовор жойларидан эди. Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўт ўчирувчилар отишмадан жабрланган ўйинчоқлар дўконида оловни ўчиришмоқда
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар отишмадан жабрланган ўйинчоқлар дўконида оловни ўчиришмоқда Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Ўйинчоқлар дўконидаги ёнғин
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Ўйинчоқлар дўконидаги ёнғин Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA

Мариуполдаги кундалик турмуш

РФ қўшини «Азовстал» комбинатини эгаллаган 16 майга қадар Мариуполда ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаганди. Шаҳарнинг қонуний мэри Вадим Бойченконинг маълумотига кўра, шаҳарда муҳим инфратузилмаларнинг 90 фоиздан ортиғи шикастланган, 11 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлган, жанглар ва оккупация вақтида эса шаҳар аҳолисидан камида 22 минг киши қурбон бўлган. Қуйидаги суратларда Мариуполнинг бугунги кундаги ҳолати акс этади.

Мариуполликлар кўчадаги ёйма бозорда
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Мариуполликлар кўчадаги ёйма бозорда Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Кўчада ҳарбий экипировкалар сотаётган аёл
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Кўчада ҳарбий экипировкалар сотаётган аёл Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Мариуполдаги янги уйлардан бири. Октябр ойи ўрталарида The Village нашри Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган Мариуполни 2035 йилга қадар ривожлантириш режасини эълон қилганди. Ҳужжатга кўра, 2022 йил якунларига кўра лойиҳачилар Мариуполда икки миллион квадрат метрдан ортиқ майдондаги турар жойларни қуриш ва таъмирлашни режалаштирган. Шаҳар лойиҳаси бўйича эксперт The Village журналистига бу план фақат қисқа муддат учун кўзда тутилганини айтган.
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Мариуполдаги янги уйлардан бири. Октябр ойи ўрталарида The Village нашри Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган Мариуполни 2035 йилга қадар ривожлантириш режасини эълон қилганди. Ҳужжатга кўра, 2022 йил якунларига кўра лойиҳачилар Мариуполда икки миллион квадрат метрдан ортиқ майдондаги турар жойларни қуриш ва таъмирлашни режалаштирган. Шаҳар лойиҳаси бўйича эксперт The Village журналистига бу план фақат қисқа муддат учун кўзда тутилганини айтган. Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Россияликлар томонидан қурилган янги кўп квартирали уй фонидаги отишмалар вақтида вайрон бўлган кўп қаватли турар жой биноси
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Россияликлар томонидан қурилган янги кўп квартирали уй фонидаги отишмалар вақтида вайрон бўлган кўп қаватли турар жой биноси Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Шаҳар учун жанглар ва истило вақтида ҳалок бўлган ва шахси аниқланмаган мариуполликларнинг қабрлари
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Шаҳар учун жанглар ва истило вақтида ҳалок бўлган ва шахси аниқланмаган мариуполликларнинг қабрлари Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид