Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди
Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Кўриш чегарасининг пасайиши (400 м), туман ва кучли шамол «Азимут» авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига тегишли, Москвадан Қаршига йўл олган А47095 рейси Самарқанд аэропортига йўналтирилган.
Маҳаллий вақт билан соат 07:15 да бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт аэропортга келиб қўнган.
Об-ҳаво яхшиланиши билан рейс Самарқанддан Қаршига жўнаб кетиш кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади
18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов
21:59 / 10.05.2025