Ўзбекистон | 14:52 / 12.12.2022
3922
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов Энтони Блинкен билан музокара ўтказади

Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюради.

2022 йил 12-14 декабрь кунлари ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқоти иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюради.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда АҚШ бошқа расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқоти биринчи йиғилиши 2021 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид