Ўзбекистон | 09:44 / 14.12.2022
8193
1 дақиқада ўқилади
11 ойда қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилгани маълум қилинди
11 ойда қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йил январь-ноябрь ойларида республика бўйича 850 282 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида туғилишлар сони энг кўп Самарқанд вилоятида қайд этилди – 101 858 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 92 436 та ҳамда 89 792 та туғилишлар сони кузатилган Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Андижон вилояти – 79 078 та;
- Наманган вилояти – 75 099 та;
- Сурхондарё вилояти – 74 544 та;
- Тошкент шаҳри. – 67 214 та;
- Тошкент вилояти – 67 127 та;
- Бухоро вилояти – 41 036 та;
- Хоразм вилояти – 40 600 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 39 084 та;
- Жиззах вилояти – 37 085 та;
- Навоий вилояти – 24 056 та;
- Сирдарё вилояти – 21 273 та.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
21:44 / 01.11.2024