Андижон йўлсозлари ўйлаб топган “инновация” сабаб асакалик аҳоли қийналмоқда
Асака тумани Марказий деҳқон бозорига олиб борувчи йўлнинг 50 метр қисми бир неча йиллардан бери асфалт қилинмасдан келаётган эди. Аҳоли мурожаатларидан кейин бу жой қўл учида асфалт қилинди. Ётқизилган асфалтнинг торлигидан, унга иккита енгил машина ҳам сиғмайди.
Бу йўлдан кунига минглаб одамлар бозорлик қилиш учун яёв ёки уловларида ўтади. Лекин икки томондан келаётган автомобиллардан бири асфалтдан пастга тушиб олишига тўғри келади. Бу эса йўлчиларнинг ўзига хос “инновацияси” бўлса керак.
Йўлнинг бу 50 метрлик қисми жуда энсиз қилиб асфалт қилинган. Лекин йўлнинг бу участкасидан ҳар иккала томонга қараб юрсангиз, чала жойдан ўтиб бўлгач, тўлиқ четларигача асфалт қилинган йўлга дуч келасиз. Бу аҳоли мурожаатларига “мана сенга” деган қабилида иш қилинганга ўхшайди.
Бундан ташқари, йўлнинг ана шу чала қисмида иккита катта чуқур ҳам бор. Чуқур бозорлик учун келганларга ноқулайлик туғдиради.
“Машина билан бозор олдига боргани юрагимиз бетламайди. Жуда секин ҳаракат ва узун тирбандлик. Шу йўлни тўғрилаб, ҳайдовчиларга қулайлик яратишса, яхши бўларди. Бу ердан кунига мингдан ортиқ автомобил ҳаракат қилса керак”, – дейди йўловчилардан бири.
Ҳақиқатда ҳам тасвирга олиш жараёнида аҳолининг ноқулайликларга учраётганига гувоҳ бўлдик. Ўйлаймизки, мутасаддилар бу “инновация”нинг қолиб кетган қисмини тўғрилаб қўйишади. Тегишли органлар чала асфалт қилинган жойга сарфланган маблағлар билан қизиқиб кўрса ҳам яхши бўлар эди.
Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири.
Тасвирчи – Жаҳонгир Турғунов.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024