Наркологик касалликлар профилактикаси бўйича янги нормалар белгиланмоқда
Қонунчилик палатасида “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материаллар наркология муассасалари, наркологик касалликка чалинган шахс оила аъзолари ёки қариндошлари илтимосномалари асосида ички ишлар органлари томонидан тайёрланади ва расмийлаштирилади.
Фуқаролар хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид солаётган ёхуд жамоат тартибини, бошқа шахслар ҳуқуқларини бузиш, психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари барвақт олдини олишда ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қонун лойиҳаси билан наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни ички ишлар органлари ташаббуси билан ҳам расмийлаштириш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши наркологик касалликка чалинган шахсни ички ишлар органлари ходимлари ҳам ташаббусига кўра, мажбурий даволашга йўналтириш, тиббиёт муассасасига жойлаштиришгача тўпланадиган материалларни тарқоқ ҳолда эмас, балки марказлашган ҳолда тиббиёт муассасаларидан олиши, суд мажлисларини видео-конференц-алоқа режимида ҳам кўриб чиқилиши орқали шахсни даволанишга юборишгача бўлган вақтни қисқартиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:11 / 29.05.2024
Наркологик касалликка чалинганларга мажбурий даволаш шароитида ёрдам кўрсатилади
15:33 / 06.01.2024
“Ҳаттоки, овқатланиш хонаси йўқ!” – Омбудсман Қорақалпоғистондаги наркология шифохонасини ўрганди
08:02 / 23.11.2023
Профилактика инспекторларини тайинлаш жараёни ўзгартирилмоқда
22:55 / 11.08.2023