Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:14 / 17.12.2022
4872
1 дақиқада ўқилади
Қуёш фотоэлектрик станциялари қурган шахсларга компенсация берилади
Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатлари бир қисмини қоплаш учун бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилади.
Компенсация қуйидаги харажатлар бир қисмини қоплаш учун ажратилади:
- жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари 30 фоизи миқдорида, бироқ:
- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
- қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;
- энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатлари бир қисмини қоплашга:
- жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
- юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:57 / 07.04.2025
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади
08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди
13:13 / 17.03.2025
Испания Ўзбекистонда йирик насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказади
09:54 / 13.01.2025