Ўзбекистон | 15:00 / 17.12.2022
38557
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Ўзбекистон президенти фармони билан Хоразм вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар бермоқда.

Фото: Қўшкўпир тумани ҳокимлиги

Қайд этилишича, Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади. У бунгача Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Жўрабек Раҳимов 1981 йил Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У Ўзбекистон Либерал-демократик партияси aъзоси ҳисобланади.

Ж.Раҳимов 2019 йил 11 февралдан бери Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан олдин Ўзбекистон президенти фармони билан Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. 

У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига тасдиқланди.

Мавзуга оид