Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ нодавлат ташкилотлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди
Ўзбекистон Адлия вазирлигида Питер Роскам бошчилигидаги АҚШ ҳукумати ва Халқаро республика институти (International Republican institute) делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов меҳмонларни вазирлик фаолияти, унинг мақсади ва вазифалари билан таништирди. У инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Питер Роскам илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда адлия ва ҳуқуқ йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади.
Томонлар истиқболда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот руҳида кечган учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025