Европарламент раиси Киевга ёрдамни оширишга чақирди
Украина урушда ғалаба қозониши учун унга кўпроқ қурол, молиявий ва гуманитар ёрдам керак, деди Роберта Метсола.
Европарламент раиси Роберта Метсола Украинага ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдамни оширишга чақирди. Бу ҳақда у 18 декабрь, якшанба куни чоп этилган Funke медиа-гуруҳига берган интервьюсида айтди.
«Бу уруш зудлик билан тўхтатилиши керак. Украина эса бу урушда ғалаба қозониши керак», - деди Метсола. Унинг сўзларига кўра, бу «Украина учун кўпроқ қурол, кўпроқ молиявий ва гуманитар ёрдам, амалий бирдамлик ва Россияга қарши кўпроқ санкциялар» деган маънони англатади. «Украинага қурол керак, Европа эса бу қуроллар билан ёрдам бериши мумкин», деди президент.
Россияга қарши янги санкциялар пакети ҳақида гапирар экан, Метсола уруш бошланганидан бери ЕИ Украинага кўрсатаётган «қўллаб-қувватлашидан фахрланишини», аммо Европа Иттифоқи ҳали ҳам «кўпроқ нарсани қила олишига» ишонишини айтди.
Бундан ташқари, Метсола Украинага қарши уруш жиноятларини тергов қилиш учун махсус трибунал ташкил этишга чақирди. «Украиналикларга қарши уруш жиноятлари, уларнинг далиллари тўпланиб бораётгани ва фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилишнинг давом этиши халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилишидир», деди у ва уруш жиноятларида айбдор барча россияликлар жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:28 / 21.11.2024
Европарламент 27 ноябр куни еврокомиссарликка номзодларни тасдиқлайди
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
19:17 / 18.07.2024
Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари этиб тасдиқланди
11:36 / 17.07.2024