Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:43 / 20.12.2022
11177
2 дақиқада ўқилади
Алоҳида хизматлари бўлган шахслар пенсиясига устама ҳақ тўланади
Фото: Kun.uz
Ҳукуматнинг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- ихтисослашган тиббий муассасалар шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги махсус иш стажи асосида уларга имтиёзли пенсия тайинлаш;
- боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда ўгай ота ва/ёки ўгай она вафот этган ўгай ўғил (қиз)ни тарбиялагани ёки боққанини аниқлаш тартиби;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчи пенсия ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаш;
- Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахслар пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 100 фоизидан 150 фоизигача бўлган миқдорда устама ҳақ тўлаш;
- I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақтни иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
- шахсга I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлинганда, иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияни ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаш;
- иш ҳақи якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби.
Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:49 / 23.05.2025
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади
23:47 / 26.02.2025