Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания миллий авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Ўзбекистонга Аммон-Тошкент-Аммон йўналишида янги парвоз йўналишидаги илк йўловчилар Boeing-767 бортида амалга оширилган.
Ортга қайтиш қатновига йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш бошланишидан аввал аэропорт ва авиакомпания вакиллари иштирокида қатнов расмий очилиши маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ҳаво қатновлари Jordan Aviation миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистон Ahella Tour туроператори ўртасидаги келишув асосида амалга оширилади.
Тошкент ва Аммон ўртасидаги қатновлар чартер асосида икки ҳафтада бир марта Boeing-767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Jordan Aviation — штаб-квартираси Аммонда жойлашган Иордания авиакомпанияси ҳисобланади. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортини таъминловчи муҳим авиакомпанияларидан биридир.
Мавзуга оид
13:57 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади
12:20 / 12.02.2025
Иордания қироли фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди
11:37 / 14.01.2025
Саҳрода сабзавот етиштириш учун дунёдаги биринчи шишириладиган ферма тақдим этилди
16:24 / 08.01.2025