Ўзбекистон | 08:29 / 20.12.2022
2013
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида энг кўп тожикистонликлар келган

2022 йил 10 ойида 60 316 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 10 ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони бўйича Тожикистон биринчи ўринни эгаллади — 30 547 киши.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 22 692 киши ҳамда 5 952 киши ташриф буюрган Қозоғистон ва Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: Россия — 1 001 киши, Туркия — 34 киши.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид