Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украинадаги ҳарбий амалиётлар ҳудудига борди
Россия президенти ҳарбий қисм штабида кун бўйи ишлагани маълум қилинди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Российская газета» нашрига берган интервюсида президент Владимир Путин ҳарбий амалиётлар ҳудудида бўлгани ва у ердаги қўшинлар қўмондонлари билан суҳбатлашганини айтди.
17 декабр куни Кремл матбуот хизмати президент Украинадаги ҳарбий амалиётда иштирок этаётган ҳарбий қисм штабида кун бўйи ишлаганини маълум қилган, аммо, уруш ҳудудида бўлганига аниқлик киритмаган эди.
Шундан сўнг, Давлат Думаси депутати Андрей Гурулёв ТВ эфирида президент жанговар ҳудудда бўлганини маълум қилди.
«Агар у жума (16 декабр) куни борган штабни назарда тутаётган бўлса, ҳа», деди Дмитрий Песков.
Кремл хабарида айтилишича, Владимир Путин қўшинлар штабига ташрифи чоғида унинг фаолияти билан танишган, урушнинг бориши ҳақидаги ҳисоботни эшитган, шунингдек, қўмондонлар билан учрашув ўтказган. Унда мудофаа вазири Сергей Шойгу, Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ва армиянинг бирлашган гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин иштирок этган. Штаб жойлашган манзил ҳақида хабар берилмади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025