Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21 декабрь куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.


Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказди. Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025