Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняху Исроил ҳукумати шакллантирилаётганини эълон қилди
Исроил ҳукумати таркибига ўнг қанот консерватив блок вакиллари киради. Ҳукумат йил охиригача қасамёд қилиши кутилмоқда.
Парламент сайловларида ғалаба қозонган ўнг қанот партиялар блокига раҳбарлик қилаётган "Ликуд" партияси раҳбари, Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху президент Исхок Герцогга янги вазирлар маҳкамаси тузилиши ҳақида хабар берди. ОАВ маълумотига кўра, ҳукумат таркибига ўнг қанот консерватив блок, жумладан, "Диний сионизм" партияси вакиллари киради.
"Нетаняху Герцогга "Ликуд" фракциялари, "Диний сионизм", "Шас", "Яҳадут ҳа-Тораҳ", "Оцма Йеҳудит" ва "Ноам" партияларини ўз ичига олган янги ҳукумат "барча Исроил фуқаролари" манфаати учун ишлашини айтди", деб ёзади The Jerusalem Post "Ликуд" партиясининг баёнотига таяниб.
Исроил матбуоти хабарларига кўра, янги коалиция жорий йилдаёқ ҳукуматни қасамёд қилдиришга ҳаракат қилади.
Дастлаб Нетаняхунинг ҳукумат тузиш бўйича президентлик мандати 11 декабрда тугади. Кейин у 10 кунга узайтирилди. Агар Нетаняху бу вазифани бажара олмаса, президент ҳукуматни шакллантиришни бошқа номзодга топшириши мумкин эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025