Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортига янги директор тайинланди
Uzbekistan Airports бошқаруви раиси буйруғи билан Шукуржон Ғоипов 2022 йил 21 декабрдан бошлаб «Тошкент» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Компания хабарига кўра, бу лавозимда у акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсуновнинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон Миллий университети сиёсатшунослик факультетини тамомлаган Шукуржон Ғоипов меҳнат фаолиятини Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган.
У 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Uzbekistan Airports республика 11 та халқаро аэропорти бошқарувини амалга оширувчи компания ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
17:48 / 13.05.2025
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
14:19 / 01.05.2025