Ўзбекистон | 10:14 / 23.12.2022
14372
1 дақиқада ўқилади

Андижонда содир бўлган ёнғинда 3 нафар фуқаро вафот этди

Хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғинни бартараф этиш жараёнида 3 нафар фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

ФВВнинг хабар беришича, 22 декабр куни соат 19:15 да Андижон шаҳар, С.Абдуллаев 5-тор кўчасида жойлашган яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Андижон шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:19 да етиб бориб, ёнғин соат 19:23 да қуршаб олинган ва 19:32 да ўчирилган.

Ҳодиса натижасида уйнинг тахминан 70 кв м майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёнган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 3 нафар фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

“Шунингдек ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Андижон туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро вафот этгани ва яна бири шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид