Ўзбекистон | 09:24 / 23.12.2022
2750
1 дақиқада ўқилади

Чет элликларга фарзандини мактабга онлайн жойлаш имкони яратилди

Энди чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга онлайн жойлаши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ягона портал хабарига кўра, my.gov.uz'да ишга тушган янги қулайлик туфайли Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бера олади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун чет эл фуқароларидан қуйидагилар талаб қилинади:

  • ўзи ва фарзандига ЖШШИР олиш;
  • боланинг фан баҳолари қўйиладиган ҳужжати ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси;
  • боланинг соғлиги тўғрисида маълумотнома.

Агар аризани боланинг ота-онаси ўрнига қонуний вакил топширса, буни тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.

Мавзуга оид