Жаҳон | 18:42 / 24.12.2022
4911
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда «Мамлакат маданияти кодекси» қабул қилинди

Шунингдек, «Фуқароларда ватанпарварликни тарбиялаш тўғрисидаги» қонун имзоланди.

Фото: Тожикистон давлат раҳбари матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бир қатор қонунларни имзолади. Улар орасида «Фуқароларда ватанпарварликни тарбиялаш тўғрисидаги» қонун ва «Тожикистон Республикаси Маданият Кодекси» ҳам бор.

Қайд этилишича, «Фуқароларда ватанпарварликни тарбиялаш тўғрисида»ги қонун фуқароларни «Ватанга ҳалол ва фидокорона хизмат қилиш, кўҳна тарихдан ғурурланиш, миллий зиёратгоҳларга эҳтиром туйғулари, юрт эркинлиги ва фаровон келажаги йўлида тарбиялашга» қаратилган.

Шунингдек, Раҳмон Маданият Кодексини ҳам тасдиқлади. Ҳужжат замонавийлик, жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ўзгаришлар ва тараққиёт талабларини, келгусидаги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани ва қабул қилингани айтилди.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид