Жаҳон | 19:29 / 24.12.2022
16359
6 дақиқада ўқилади

Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 303-кунидаги асосий маълумотлар: 

  • Россияликлар ва беларуслар Bank оf Georgia банкидаги ўз ҳисоблари блоклангани ҳақида хабар ола бошлашди.
  • АҚШ баҳоларига кўра, «Вагнер» қамоқхоналарда ёлланган 40 минг маҳбусни фронтга юборган.
  • Киевда электр энергиясини тежаш мақсадида троллейбуслар ва трамвайлар ҳаракати тўхтатилди. Энди барча жамоат транспорти йўналишларида фақат автобуслар қатнайди.
  • АҚШ Сенати кейинги йил учун бюджетни маъқуллади. У Украинадаги уруш билан боғлиқ харажатлар учун 45 миллиард доллар ажратишни кўзда тутади.
  • Мариуполда россияликлар авиазарбасидан вайрон бўлган драмтеатр «снос» қилинади.
  • УЕФА уруш бошидан буён илк бор Россияда турнир ўтказади.
  • ТАСС манбаси Россия ИИВ Украинадаги болаларни «чўктириш» ва «ёқиш»га чорлаган журналист Красовскийнинг сўзларида экстремизм бор-йўқлигини текширади.

Қуйида 23 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Истило остидаги Мариуполда драматик театр биноси бузиб ташланди

Мариупол шаҳрининг Украина томонидан тайинланган маъмурияти хабар қилишича, шаҳарнинг оккупацион ҳукумати Драма театри биносини бузиб ташламоқда. Урушнинг илк даврида кўплаб шаҳарликлар бошпана қилган ушбу бинога 16 март куни россияликлар авиабомбаси тушган (бу журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари текширувлари орқали ҳам тасдиқланган). Шу вақтга қадар бу ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас — Украина ҳукумати 300 нафар атрофида одам қурбон бўлганини айтади, бу эса бу воқеани урушдаги энг кўп киши қурбон бўлган ҳолатга айлантиради. Россия ҳукумати бу ҳодисага қандайдир алоқаси борлигини рад этад этади.

Драма театри биноси фронтонида (бино фасадининг учбурчак шаклидаги томчаси бўлган тепа қисми) совет ишчилари ва деҳқонлари акс этган ҳайкалтарошлик композицияси. Фото: AP / Scanpix / LETA
Оккупация ҳукумати театрни 2024 йил охирига қадар тиклашни режалаштирмоқда
Николай Тришин / ТАСС
Николай Тришин / ТАСС
Николай Тришин / ТАСС

Лимандаги ҳаёт

 

Донецк областидаги Лиман шаҳрида яшовчи киши жанглар вақтида вайрон бўлган уйида. Май ойида шаҳар Россия армияси томонидан босиб олинганди. Украина қуролли кучлари куздаги қарши ҳужум давомида уни озод этди.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

 

Лиман аҳолиси вакили уйини иситишда фойдаланиш учун ўтин тўпламоқда.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Лиманда вайрон бўлган яна бир уй. Украина томонига кўра, Россия қўшини шаҳардан кетгач, бу ерни ўққа тутмоқда
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Херсон областининг Александровка қишлоғидаги вайронгарчиликлар 

Херсон области шимолидаги Александровка қишлоғидаги турар жой. Ноябр ойида етти ойлик оккупациядан кейин Александровка Украина назоратига қайтганди.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Александровкада яшовчи аёл ўз уйини йиғиштирмоқда. Бу қишлоқ Днепр кўрфази бўйида жойлашган. Қишлоқ устидан назорат ўрнатиш учун жанглар, Украина томонига кўра, апрел ойи давомида олиб борилган. Бу жанглардан кейин қишлоқда бирорта бутун турар жой биноси қолмаган, яшовчиларнинг аксар қисми бу ерни тарк этган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Александровкадаги маданият уйи атрофида итларини сайр қилдираётган киши
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Александровкада вайрон бўлган қишлоқ
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Бахмутда ишлаётган ўт ўчирувчилар

Бахмутда (Донецк области) шу кунларда энг оғир жанглар кетмоқда, унинг иштирокчилари бу жангларга аллақачон «Бахмут гўштқиймалагичи» номини берган. Якунланган ҳафтада Бахмутга Украина президенти Володимир Зеленский ташриф буюрди. У шаҳар мудофааси иштирокчиларини тақдирлади.

Бу фотосуратда украиналик ўт ўчирувчилар россияликларнинг зарбалари оқибатида чиққан ёнғинни ўчириш учун сув йиғмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар учун тўхтовсиз жангларга қарамай, Бахмутда тинч аҳоли вакиллари яшашда давом этмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутда ёнаётган бино
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари 

Донецк областининг Краматорск шаҳрида россияликлар зарбасидан кейинги вазият. Украина ҳукумати вакилларига кўра, россияликларнинг ракеталаридан бири мактаб-интернат биносига, бошқаси — шаҳардаги корхона ҳудудига тушган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Краматорск аҳолиси вакили отишма вақтида шикастланган квартирасидан дераза синиқларини чиқариб ташламоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид