Жамият | 12:20 / 26.12.2022
16927
1 дақиқада ўқилади

Андижонда қалин туман туфайли айрим ҳудудлар “свет”сиз қолди

Вилоятнинг учта туманида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилган. Бунга қалин туман тушиши сабаб бўлган.

Андижон вилояти “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг хабарига кўра, Хонобод шаҳрида жойлашган 110 кВ ҳаво тармоғида қалин туман тушиши натижасида изоляторлар носоз ҳолатга келган. Бунинг оқибатида Жалақудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилган.

Таъкидланишича, ҳозирда юқори кучланишли тармоқлар хизмати ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид