Apple компаниясининг смартфон бозоридаги асосий рақобатчиси маълум бўлди
Samsung компанияси дунё бозорида ҳамон иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 2022 йилда смартфонлар сотувидаги ўз улушини сақлаб қолди ва ҳамон Apple компаниясининг асосий рақобатчиси бўлиб турибди. Бироқ етакчилик ҳали ҳам iPhone ишлаб чиқарувчисида қолмоқда. Бу ҳақда Counterpoint Research компаниясининг янги ҳисоботида айтилади.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, 2022 йилда Apple смартфонлар даромади бўйича етакчиликни сақлаб қолган. Америка корпорацияси ҳатто ўз улушини оширди, Samsung эса бошқа сотувчилардан фарқли ўлароқ, статус-квони сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Counterpoint Research маълумотларига кўра, мобил қурилмаларнинг умумий савдоси йилига 3 фоизга қисқарганига қарамай, Apple ўз улушини 37,1 фоиздан 42 фоизга оширган. Samsung эса, ўз навбатида, 2021 йилнинг учинчи чорагида 18,5 фоиз, жорий йилда эса 18,3 фоиз улушга эга бўлди.
Умумий сотувлар ҳажмида 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган телефонлар миқдори 46 фоизни ташкил қилган, бу эса янги рекорддир.