Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда фоҳишалик қилаётган ўзбекистонликлар ушланди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида полиция ходимлари томонидан 26 фоҳиша қўлга олинди.
Туркистон вилояти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари Сариоғош ҳудудида фоҳишалик билан шуғулланиш ва фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ иккита ҳолатга чек қўйишди. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида сауналар ва ётоқхона маъмурлари қўлга олинди.
Аниқланишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат беш кишилик жиноий гуруҳ енгилтабиат қизларни тўплаб, фоҳишахона ташкил қилган. Бундан ташқари, сауна ва ётоқхонада фоҳишалик билан шуғулланаётган 26 нафар ўзбекистонлик аёллар ушланган.
Ҳозирда ушбу фактлар бўйича Жиноят кодексининг «Фоҳишалик ва қўшмачилик учун фоҳишахоналар ташкил этиш ёки сақлаш» моддаси бўйича жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
19:02 / 22.05.2025