Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқаро рақамлаштириш рейтингларида юқори ўринларга кўтарилди
2022 йилги халқаро рақамлаштириш рейтингларида Ўзбекистоннинг ўрни сезиларли даражада кўтарилди.
Хусусан, Жаҳон банкининг «GovTech Enablers» индексига мувофиқ, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади.
«GovTech Maturity Index» натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича 37 поғона юқорилаб, етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирди.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган «Электрон ҳукумат» рейтингида 18 поғона юқорилаб, «юқори/жуда юқори ривожланаётган» мамлакатлар қаторига кирди.
«Oxford Insights» томонидан ўтказилган «Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси»да 14 поғона юқорилади.
«Open data Inception» таҳлилига кўра, очиқ маълумотлар манбалари ва улар сони бўйича Ўзбекистон 4-ўринни эгаллади.
Буюк Британиянинг нуфузли Cable ташкилоти томонидан Ўзбекистон мобил интернет нархи энг паст бўлган давлатлар қаторига киритилди ва 15-ўринга кўтарилди.
Шунингдек, «Inclusive Internet индексида 5 поғона кўтарилиб, 61-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
11:24 / 22.05.2025
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
14:10 / 14.05.2025