Жаҳон | 22:44 / 30.12.2022
36782
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши 100 та миллий таоми эълон қилинди 

Биринчи ўринда япон миллий таоми туради, лекин суши эмас. Рўйхатда ўзбек таомлари йўқ. 

TasteAtlas пазандалик нашри 2022 йил якунларини сарҳисоб қилиб, дунёнинг энг яхши 100 та миллий таоми рейтингини тақдим этди. У фойдаланувчиларнинг ўртача баҳолари асосида тузилган. 

Биринчи ўринни Япониянинг «Каре» таоми эгаллади. У гўшт ва сабзавотли қуюқ аччиқ соус, одатда гуруч билан тортилади. 

Фото: tasteatlas.com

Иккинчи ўринни Бразилиянинг «Пиканя» стейки эгаллади. Ёғ қатламига эга гўштдан пиширилган стейк. 

Фото: tasteatlas.com

Учинчи ўринда Португалиянинг «Амейжоа ва Буляу Пато» таоми бўлиб, Ёғда димланган чаноқли моллюскалардан иборат.

Фото: tasteatlas.com

Юқори ўнталикда Хитойнинг «Тангбао» ва «Гуотие», Таиланднинг «Пананг кори», Перунинг «Севиче миксто» ва «Полло а ла браса», Эроннинг «Қовурма сабзи», Туркиянинг «Чоғ» кабоби бор. 

TasteAtlas рейтингидаги 100 та таом ичида энг кўпи Италия ошхонасига тегишли – 15 та таом. Иккинчи ўринда Япония – 12 та таом, учинчи ўринда Туркия – 11 та таом. 

Ўзбек таомлари рейтингда қайд этилмаган. 

Мавзуга оид