Жамият | 00:10 / 31.12.2022
24999
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг яхши асарлари аниқланди 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Йилнинг энг яхши асари” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Танлов бадиий адабиётнинг бешта йўналишида – наср, шеърият, драматургия, бадиий таржима, адабий танқид, бадиий публицистика бўйича бўлиб ўтди. Танловда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар иштирок этди.  

Ижодкорлар 2022 йилнинг 1 январидан 10 декабригача матбуотда, нашриётларда чоп этилган, адабий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммаси эътирофига сазовор бўлган янги асарлари, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётимиз намуналарининг хорижий тилларга таржима этилган янги таржималари ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналаридан ўзбек тилига ўгирилган янги ижод намуналарини тақдим этдилар.  

Якуний хулосаларга кўра Олий ўринга Луқмон Бўрихон “Имом Мотуридий” тарихий романи учун муносиб топилди.  

Шеърият бўйича Раим Фарҳодий – болаларга бағишлаб ёзилган “Слон – автобус” китоби учун;  

Турсун Али – “Сайланма” шеърий китоби учун;  

Наср бўйича Муҳаммад Али – “Клеопатра” тарихий романи учун;  

Шаҳодат Исахонова – “Нодираи Даврон” тарихий романи учун;  

Драма бўйича Қўчқор Норқобил – “Тоғлардек баланд бўл” китоби учун;  

Таржима бўйича Рисолат Ҳайдарова – Иван Буниннинг “Хилват хиёбонлар”, Галина Долгаянинг “Югурик сувлар қўшиғи”, Нобель мукофоти совриндори Иво Андричнинг “Дрина кўприги” романлари таржимаси учун;  

Адабий танқид ва публицистика йўналишида Марат Таўмуратов “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Амударё” каби нашрларда эълон қилинган туркум мақола ва эсселари учун ғолиб топилди. 

Мавзуга оид