Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Миграция агентлиги устидан назорат қилувчи масъулни қамоққа олди
У мигрантларга авиабилет устига нарх қўйиб сотиш орқали фирибгарлик қилганликда гумонланмоқда.
Kun.uz манбасига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси ва реинтеграция масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.А. ДХХ томонидан ушланган.
С.А. мигрантларга авиабилет устига нарх қўйиб сотиш амалиётини ташкил этгани айтилмоқда. У Жиноят кодексининг 168-моддасида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланиб, қамоққа олинган.
Маълумот учун, 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш борасида вазирлик билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси ва мигрантларнинг реинтеграция масалалари бўйича умумий суммаси 250 минг еврони ташкил этувчи лойиҳалар амалга оширилиши айтилганди.
Олдинроқ Kun.uz’да коррупцион схема сабабли Япония иш бозори Ўзбекистон учун ёпилиши мумкинлиги ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинганди. Kun.uz таҳлилидан сўнг масалага ҳукумат даражасида эътибор қаратилган бўлиши мумкинлиги айтилди.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025