Ўзбекистонда охирги уч йилликдаги энг баланд инфляция қайд этилди
Ўзбекистонда 2022 йил давомида базавий инфляция 12,3 фоиз дея қайд этилди. Расмий статистикага кўра, йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 15,6 фоизга, ноозиқ-овқатлар 10,7 фоизга, хизматлар нархи 8,4 фоизга қимматлаган. Ҳукумат нархларнинг ўсиши кейинги йили ҳам 12 фоиз атрофида бўлади деб ҳисобламоқда.
Ўзбекистонда 2022 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш суръати 12,3 фоизга етди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.
Таққослаш учун, қўмита 2021 йилги расмий инфляцияни 9,98 фоизга, 2020 йилда эса 11,1 фоизга баҳолаганди.
Статқўм 2022 йил декабр ойидаги инфляция 1,2 фоиз бўлганини қайд этган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, декабрдаги расмий ойлик инфляция – 2016 йилдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичга тушган.
Декабрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 1,7 фоизга ошган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 1,1 фоизга қимматлашган.
Ой давомида пиёз 9,9 фоиз, тухум 5,2 фоиз, сабзи 3,7 фоиз, картошка 2,4 фоиз, сут 2,4 фоизга қимматлаган. Ижара нархдарининг ўсиши 0,5 фоиз бўлгани қайд этилган.
Йил давомида эса озиқ-овқатлар нархи 15,6 фоизга, ноозиқ-овқатлар нархи 10,7 фоизга, хизматлар нархи 8,4 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил учун давлат бюджети қонунида ҳам инфляция 12 фоиз бўлиши прогноз қилинган. Ҳукумат 2024 йилги инфляцияни 9,5 фоиз деб тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 10.11.2024
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45 / 10.11.2024
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024