2022 йилда сотилган энг қиммат ва энг арзон авторақамлар маълум қилинди
Биржада сотилган авторақамлар ҳажми 304 миллиард сўмдан ошган.
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақам онлайн-аукцион орқали сотилди.
Сотилган авторақамларнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Уларнинг 91 фоизини жисмоний шахслар, 9 фоизини юридик шахслар харид қилган.
2022 йилда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг юқори баҳоси 348 млн сўмни ташкил қилган. Бу қандай рақам экани ҳақида хабарда келтирилмаган.
Битимларнинг 5 фоизи биринчи тоифадаги, 8 фоизи иккинчи ва учинчи, 11 фоизи тўртинчи, 22 фоизи бешинчи ва 46 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиз), Наманган, Андижон ва Сурхондарё (7 фоиз), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятида харид қилинган.
Биржа хабарига кўра, авторақамни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.
Мавзуга оид
01:13 / 21.11.2024
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024