Фан-техника | 22:48 / 04.01.2023
73610
1 дақиқада ўқилади

Acer компютерда ишлаш учун мўлжалланган машқ велосипедини тақдим қилди 

Энди ўтириб ишлаш жараёнида жисмоний машқлар билан шуғулланиш мумкин. 

Фото: Acer

Consumer Electronic Show 2023 (CES 2023) технокўргазма доирасида Acer компанияси бир вақтнинг ўзида спорт билан шуғулланиш ва компютерда ишлаш имконини берувчи ноодатий машқ велосипедини тақдим этди.  

eKinekt BD 3 номини олган янгиликдан компютерда ишлаш жараёнида фойдаланиш мумкин– у иш столи билан бирлаштирилган велотренажёрдан иборат.

Шунингдек, унда стакан қўйиладиган жой, сумка ёки рюкзак учун илгак, компютер ёки бошқа гаджетни зарядлаш учун USB Type-A ва USB Type-C улагичлари бор. Эътиборга лойиқ жиҳати – машқ пайтида eKinekt BD 3 электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин. У секундига 60 марта айланганида 75 ваттгача қувват ишлаб чиқаради. 

Ноодатий тренажёр велосипед 2023 йилнинг ёзида сотувга чиқарилади. Acer янги маҳсулот учун 999 доллар сўрамоқда, бу тахминан 11,3 млн сўмга тенг. 

Мавзуга оид