Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия генералларини фуқаролик объектларини ўққа тутишда айблади
Украина Хавфсизлик хизмати ("СБУ") мамлакатдаги фуқаролик объектларининг ўққа тутилиши бўйича биринчи шубҳаларни эълон қилди.
Терговчилар Россия олий қўмондонлигининг икки вакили - Россия Қуролли кучлари Аэрокосмик кучларининг узоқ масофали авиацияси қўмондони, генерал-полковник Сергей Кобилаш ва Россия ҲДФ Қора денгиз флотининг собиқ қўмондони, адмирал Игор Осипов бўйича «юқори сифатли» далиллар базасини тўплашди, деб хабар берди "СБУ" матбуот хизмати.
Ҳар иккисига ҳам мамлакат Жиноят кодексининг икки моддаси - агрессив урушга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳамда Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш бўйича иш очилган.
«Булар Украинанинг мамлакатдаги фуқаролик объектларини ўққа тутиш бўйича эълон қилаётган биринчи шубҳалари», дейилади хабарда.
Ушбу моддалар бўйича энг юқори жазо умрбод қамоқ жазосидир.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025