Жаҳон | 15:21 / 06.01.2023
12974
2 дақиқада ўқилади

12 минг украиналик аскар Ғарбда тайёргарликдан ўтди

АҚШ апрель ойидан бери 3100 нафар украиналик аскарни тайёрлади, деб хабар берди Пентагон матбуот котиби, Ҳарбий-ҳаво кучлари бригадаси генерали Патрик Райдер. 

Фото: AP

Унинг сўзларига кўра, Ғарбда жами 12 минг киши тайёргарликдан ўтган.

Бундан олдин Европа Иттифоқи Украина армияси учун EUMAM Европа Иттифоқининг махсус ўқув миссияси бошланганини эълон қилганди. Бу қарор ЕИга аъзо давлатлар томонидан рекорд вақт ичида қабул қилинди.

Камида 15 000 нафар украиналик ҳарбийни асосий тайёргарликдан ўтказиш учун мўлжалланган миссия Полшада ўз ишини бошлайди, деди Боррел. Унинг таъкидлашича, кўплаб Европа Иттифоқи давлатлари унда иштирок этиш ниятида. Улар орасида, масалан, Руминия, Ирландия, Словакия бор, бу ҳақда ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги учрашув арафасида маълум қилди.

«Миссиянинг мақсади халқаро тан олинган чегаралар доирасида ўз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, суверенитетини самарали амалга ошириш ва ҳарбий ҳаракатларни самарали ўтказиш учун Украина Қуролли кучлари жанговар қобилиятини оширишга ҳисса қўшишдир», — дейилади Европа Иттифоқи кенгаши баёнотида.

Миссия Украина Қуролли кучлари ва ҳудудий мудофаа кучларининг «индивидуал, жамоавий ва ихтисослаштирилган» тайёргарлиги, шунингдек, миссияни қўллаб-қувватловчи «аъзо давлатларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва синхронлаштириш» билан шуғулланади, деб хабар берди Европа Иттифоқи кенгаши.

Мавзуга оид